“ВАЗ-2016” маст пиёдани уриб юборди
2020 йил 5 январь куни соат 02:15 ларда, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар А.Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Ангрен шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган С.Р. “Ваз-2106” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтиш мақсадида, тўсатдан йўлнинг қатнов қисмига чиқиб қолган, маст ҳолдаги пиёда, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган Б.Б.ни уриб юбориши оқибатида содир бўлган. Натижада пиёда Б.Б. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўл хушёрлик ва интизомни ёқтиради, буни ҳеч қачон унутманг. Бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ўз қўлимиздадир.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати