Тест режимида

Ҳодисалар

“Ваз-2106” эшак араванинг орқа томонига урилиши натижасида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

2020 йил 27 октябрь куни соат 19-50ларда Зарбдор тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-196 “Янгиер-Даштобод” автомобиль йўлининг 35 километрида 1999 йилда туғилган фуқаро Б.П “Ваз-2106” русумли транспорт воситасини катта тезликда бошқариб бораётиб, йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган эшак араванинг орқа томонидан уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада эшак аравада бўлган 1958 йилда туғилган Х.Э ҳамда 1998 йилда туғилган А.П лар турли даражадаги тан жароҳатларини олиб Зомин туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этишган.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда барча ҳайдовчилардан куннинг қоронғу вақтида ҳаракатланганда янаям эътиборли бўлишларини, тезлик меъёрларига амал қилишларини сўраб қоламиз!

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати