Воқеа жойидан қочган...
2019 йил 24 декабрь куни соат 19:00 ларда, Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳудудидан ўтган 4К-896 “Бешариқ-Чорвоқтуркача-Балиқчи” автомобиль йўлининг 4-км.да номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Бешариқ туманида яшаган, 1955 йилда туғилган М.М.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада, пиёда М.М. воқеа жойида ҳалок бўлган.
Олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Бешариқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган М.А. ўз бошқарувидаги “Ваз-21051” русумли автомобилида содир этгани аниқланиб, айбдор шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинган.