Тест режимида

Ҳодисалар

Ўғрининг бошига келган бало

        Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 21:00 ларда, номаълум шахс томонидан Тошкент шаҳар Яшнабод тумани Обишир кўчасида қаровсиз қолдирилган, шу кўчада яшовчи, 1983 йилда туғилган У.Б.га тегишли
“ВАЗ-2109” русумли автомобили олиб қочилган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида автомобиль соат 21:30 лар атрофида Миробод тумани Авлиёота кўчасида йўлнинг четидаги бетон тўсиққа урилган ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида, ушбу автомобилни Миробод туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган
Л.В. маст ҳолда олиб қочиб, бетон тўсиққа ургани аниқланди. Жиноятчи қўлга олинган. У тан жароҳати олгани сабаб, касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати