Янгийўлда "Nexia-2" автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 25 декабрь куни соат 20:40 ларда Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, Самарқанд кўчасида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Т. "Nexia-2" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги сабаб олдинда бўлган транспорт воситасига тўқнашмаслик мақсадида манёвр қилган ва бошқарувни йўқотиб, йўлни ажартиб турувчи тўсиққа тўқнашган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда эътиборли бўлиб, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.