Автомобил ўғриси ушланди.
2019 йил 3 декабрь куни соат 13:15 ларда, номаълум шахс томонидан Тошкент вилояти Тошкент тумани А.Навоий кўчасида қаровсиз қолдирилган, Зангиота туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган Ф.Н.га тегишли “Тойота Прадо” русумли автомобиль олиб қочилган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ш.Т. содир этганлиги аниқланиб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида хизмат ўтаётган ЙПХ ходимлари томонидан ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.