Жарқўрғонда юз берган ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди
Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 11:10 ларда, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, “Оқтепа” махалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1603-километрида, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган С.С. тегишли ҳужжатларсиз “Нексия” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда “Жарқўрғон-Термиз” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидаларига амал қилмасдан қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.
Натижада, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 21 ёшли С.С. ва ушбу автомобиль йўловчиси 1999 йилда туғилган О.Р.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати