Тест режимида

Ҳодисалар

Жиззах вилоятида ЙПХ ходимига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди...

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори Ғ.Очилбоев жорий йилнинг 4 февраль куни соат 16:30 ларда Жиззах шаҳар Ш.Рашидов ва И.Каримов кўчаларининг кесишмасида белгиланган тақсимот асосида хизмат олиб бораётган вақтида “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг тегишли меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида ўрнатилган тартибда тўхташ ишорасини берган.

Ҳайдовчи 1964 йилда туғилган Б.Қ. ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсинмасдан ҳаракатни давом эттирган ва тахминан 200 метрлар чамаси ўтиб, нотариал идораси автотураргохига тўхтаган вақтида, ЙПХ инспектори  ҳайдовчи олдига бориб, ўзини таништириб, унинг қоидабузарлигини тушунтириб, хужжатларини тақдим қилишини сўраганда, ҳайдовчи автомашинани тегишли хужжатларсиз бошқарганлиги аниқланган.

Ҳайдовчи билан мулоқат жараёнида унинг оғзидан спиртли ичимлик хиди келиб турганлиги сабабли гумон тариқасида врач нарколог кўригига таклиф қилинганда хайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилганлигига иқрорлик билдириб, врач нарколог кўригидан ўтишдан бўйин товлаганлиги учун холислар иштирокида далолатнома расмийлаштириб, транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.

Ҳайдовчи Б.Қ.нинг ўғли, А.Н. жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ инспектори Ғ.Очилбоевга отасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 100 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Н. 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ЙПХ инспектори Ғ.Очилбоевга пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати