Тест режимида

Ҳодисалар

Жиззах вилоятида юк автомашинаси ағдарилди

Жорий йилнинг 13 март куни тунги вақтда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг довон қисми 1011 км.да Булунғур туманида яшовчи Б.Т. “Зил” русумли юк автомашинасида бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четига ағдарилган. Натижада юк автомашинаси техник шикастланган, ҳайдовчи бахтли тасодиф туфайли тан жароҳати олмаган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати