Тест режимида

Ҳодисалар

Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашди. Қурбонлар бор

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 25 август куни соат 14:32 ларда, Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 “Термиз-Тошкент” автомобиль йўлининг 965-километрида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган М.Р. “ZHONGTONG BUS LCK6127HGN” русумли автобусни бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда кетаётган ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинасининг чап ён томонига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “ISUZU” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида ағдарилган. Ағдарилиш натижасида, ушбу автомашина ҳайдовчиси 41 ёшли Х.А. ва автомашина салонида бўлган йўловчи 17 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати