Тест режимида

Ҳодисалар

Жиззахда яна бир автомашина ағдарилиб кетди

Жорий йилнинг 13 март куни соат 23:15 ларда Фориш тумани ҳудудидан ўтган “Фориш-Хонбанди-Учқулоч” автомобиль йўлининг 18 км.да Тошкент шаҳрида яшовчи И.К. “UAZ PICKUP” русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтида, автомашинанинг орқа ўнг томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомашина ағдарилиб кетган. Натижада ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати