Жиззахда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди
Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 20:30ларда Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Саноатчилар МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р35 автомобиль йўлида, Дўстлик пахта қайта тозалаш заводи рўпарасида, ҳайдовчи 1985 й.т. Р.А. ишончномасиз, ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз бошқарувида бўлган фуқаро Б.А.га тегишли “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, шу йуналишда ҳаракатланиб кетаётган, пиёда 1970 й.т. У.Ж.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.
Натижада, пиёда У.Ж. олган тан жароҳатлари оғирлиги оқибатида Дўстлик тумани шифохонаси “жонлантириш” бўлимида вафот этган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиқсангиз ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати