Тест режимида

Хабарлар

Автомобилга ўрнатилган газ баллонларини ўз вақтида назорат қилишни унутманг

Транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларини доимий назорат қилишга, улардан хавфсиз фойдаланиш чораларини кўришга, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ишларига барчамиз бирдек масъулмиз. Чунки бу ҳаёт хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Қолаверса газ баллони билан боғлиқ  нохуш ҳолатларни ҳам барчамиз кўрганмиз, эшитганмиз, гувоҳи бўлганмиз.

Юқорида баён этилганлар мазкур йўналишни доимий назорат қилиб бориш зарурлигини яхши биламиз. Шу сабаб ҳам, жорий йилнинг 24 март куни Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан айнан шу масалада тарғибот тадбирлари, суҳбатлар ўтказилди. Бунда асосий эътибор айнан хавфсизлик масалаларига қаратилди. Жумладан, газ қуйиш шахобчаларида масъул ходимлар ҳамда ҳайдовчилар иштирокида газ баллони ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги, газ баллонининг синовдан ўтказилганлиги ва унинг муддати, меъёрдан ортиқ газ ёқилғиси қуймаслик юзасидан тарғибот суҳбатлари ташкил этилди. 

Тарғибот суҳбатларида ҳайдовчиларга газ сизиб чиқаётганлигини сезишган захоти уни совун кўпиги ёрдамида текшириб кўриш, баллонларининг маҳкамловчи қисмларини қотириш лозимлиги, зудлик билан ўт олдириш тизимини ўчириб, газ жўмрагини бураб ўчириш ҳамда хавфсиз ҳудудга олиш чораларини кўриш лозимлиги қайта тушунтирилди.

Шунингдек, мутахассислар метан билан заҳарланишнинг белгиларини тушинтиришди. Бунда ҳайдовчиларда бош оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниш, кучли бош айланиб ҳушдан кетишгача бўлган ҳолатлар юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, босим остида бўлган газ қувурларни боғланиш жойларини қўл билан силжитиш ёки кўтариш мумкин эмаслиги, автомобилга газ тўлдириш вақтида ҳайдовчи тўлғазиш шлангидан 5 метр узокда бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Ўз навбатида, шу куннинг ўзида газ баллони ўрнатилган турли русумдаги 250 дан ортиқ транспорт воситаларининг тегишли ҳужжатлари, газ баллонларининг ҳолати хавфсизлик нуқтаи назаридан ўрганилиб, жами 25 та ҳолатда камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари. фойдаланиш тақиқланган газ баллони ўрнатилган 1 та транспорт воситаси ҳамда белгиланган муддатда ДЙҲХХ хизматида рўйхатдан ўтказилмаган 5 та транспорт воситаси аниқланди.

Қолаверса, Юқоричирчиқ туманидаги “Парвоз Инвест”  газ қуйиш шахобчаси томонидан, “Дамас” ҳамда “Исузу” русумли транспорт воситаларига белгиланган меъёрдан ортиқча яъни 19,6мпа (200 кг/см2) дан юқори бўлган босимда газ билан тўлдириш ҳолати кузатилди ва тегишли тартибда чоралар кўрилди.