Тест режимида

Хабарлар

Эзгу ишларни қилишдан чарчамаймиз

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига, жумладан, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, давлат ташкилотлари, корхоналар, меҳнат жамоалари ҳайдовчилари, пиёдалар ва болалар ўртасида профилактик тадбирларни олиб бориш, транспорт воситаларининг техник ҳолатини, йўлларнинг аҳволини яхшилаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, харакатланиш маданиятини шакллантириш йуналишида муайян ишлар амалга оширилиб, сохага тааллуқли қатор меъёрий ҳужжатлар ҳаётга тадбиқ этиб келинмоқда.

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган "2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси" ва "2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" соҳада улкан ўзгаришлар, тизимда туб бурилиш ясашга хизмат қилмоқда.

Давр шиддат билан олға интилиб бормоқда. Ҳар бир кунимиз, ҳар бир соатимиз янгиликларга, ўзгаришларга бой бўлмоқда. Ҳозир эскича усулда, хотиржамлик билан ишлаб бўлмайди. Буни юртбошимиз ҳар куни, ҳар соатда такрорлаб, барчамизни фидойи бўлишга, халқимиз учун, унинг тинчлиги ва хавфсизлиги учун тинимсиз иш олиб боришга даъват қилмоқдалар. Шундай бўлганидан кейин сохани тубдан ислоҳ қилиш, унга янгидан-янги ахборот коммуникацион тизимларни жорий этиш ва пировардида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ишлари самарадорлигини ошириш керак.

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида хам янгиликлар яратиш, яратганда ҳам кўпчиликка манзур бўладиган, наф келтирадиган янгиликлар яратишга алоҳида эътибор билан қараб келинмоқда.

Шу мақсадда вилоятдаги мавжуд йўл патруль хизмати инспекторлари ичидан муомаласи, ўзини тутиши билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган ходимлар ажратиб олинди ва “эзгулик патрули” ташкил этилди. Бу патруль учун алоҳида патруль автомобили ажратилиб у  махсус кўринишда жиҳозланди.

“Хизматга чиқиб иш бошлаганимизда кўпчилик хайрон бўлиб олдимизга келди” - дейди “Эзгулик патрули” ходими, ЙПХ инспектори Сайёд Норбоев.-Улар махсус автомобилимизни кўриб, биз нима иш билан  шуғулланишимизни, вазифамизни сўрашади. Тушинтирганимиздан кейин эса, “эй, зўр иш бўлибди, ишингларга барака”, деб мамнун бўлишаяпти. Эзгу ишлар қилишга хам улгурдик. Мана, яқинда йўлда кета туриб ёлғиз юрган болакайни кўриб қолдик. Тўхтаб суҳбатлашганимизда уни адашиб қолганлиги маълум бўлди. Уни олиб ота-онасини қидириб топдик. Жуда хурсанд бўлишди. Бир инсонга яхшилик қилганимиздан биз ҳам қувондик.

Эзгулик патрули. Мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган кўплаб ижобий ўзгаришлар қаторида  унинг ҳам ўз ўрни бор. Эзгулик патрули ходимлари ўз номларига мос равишда эзгу ишлар билан шуғулланишади. Йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш, пиёдаларга, кекса ёшдаги одамларга, болаларга ғамҳўрлик кўрсатиш, маданиятли ҳаракат иштирокчиларини шакллантириш, йўлларда ноҳуш вазиятларга тушиб қолганларга ёрдам қўлини чўзиш каби эзгу ишлар уларнинг асосий вазифаларидир.

Эзгулик, эзгу ишларни амалга ошириш халқимизнинг энг улуғ қадриятларидан бири ҳисобланади. Эзгулик патрули ҳам ана шу унитилмас қадриятларни янада қадрли бўлиши йўлида хизмат қилади. Эзгу ниятлар эса ҳеч биримизни ҳеч вақт тарк этмасин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати