Тест режимида

Хабарлар

Тарғибот автокарвони Самарқанд кўчаларида

Республикамиз ҳудуди бўйлаб турли сабаблар билан йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши давом этмоқда. ЙТҲларнинг асосий сабабларидан бири ҳайдовчилар томонидан белгиланган қоидаларга амал қилинмаслиги, йўлларда ҳаракатланиш маданияти етарли эмаслиги ҳисобланади. 

Ана шундай ЙТҲлардан бири 2020 йил 18 август куни Самарқанд вилоятида содир бўлди. Ушбу ЙТҲда 4 нафар инсон бевақт ҳаётдан кўз юмди. Бу каби ЙТҲлар олдини олиш, ҳайдовчиларни қоидаларга амал қилишга чақириш мақсадида тарғибот автокарвони ташкил этилди ва Самарқанд шаҳар кўчалари бўйлаб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. 

ЙТҲлар натижасида техник шикастланган транспорт воситалари шаҳар кўчалари бўйлаб махсус эвакуаторларга ортилган ҳолда айлантирилиб, ҳайдовчилар ушбу автомобиллар ҳолатини кўришди ва албатта ўзларига тегишли хулосалар чиқаришди.