Тест режимида

Хабарлар

Қоидабузарликларга чора кўрилмоқда

Жорий йилнинг 15 октябридан 15 ноябрига қадар республикамиз бўйлаб ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича “Зарбдор ойлиги” эълон қилиниб, ойлик доирасида ҳудудларда қатор назорат ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.  

Хусусан, жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 21:10 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Насаф кўчаси бўйлаб йўлнинг қарама қарши бўлагидан ҳаракатланиб келаётган Spark русумли 70 T 214 NA давлат рақам белгили автотранспорт воситасига ЙПХ инспектори томонидан тўхташ ишораси берилганда, ҳайдовчи қонуний талабга бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ва кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Автотранспорт воситасини бошқариб келаётган 1986 й.т. фуқаро Б.С.дан спиртли ичимлик ҳиди келаётганлиги сабабли, у тиббий кўрикка жалб этилди. Тиббий кўрик хулосасига кўра Spark ҳайдовчиси Б.С. маст ҳолатда эканлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автомашинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шу ўринда, барча ҳаракат иштирокчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, спиртли ичимлик таъсирида автотранспортни бошқариш, турли кўнгилсиз ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини, ўзи ва бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳаётига нисбатан масъулиятли бўлишини таъкидлаб ўтамиз.

 

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати