Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда юриб, темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш қоидаларини бузганлиги ҳолати акс этган фотолавҳа тарқалди.
Фотолавҳа, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўрймиз.