1 октябрдан бошлаб электромобилларга алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ ҳамда автомобиль транспорти соҳасида энергия тежамкорлигига эришиш, экологик хавфсизликни тубдан яхшилаш, электр қуввати билан ҳаракатланадиган транспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштириш мақсадида, жорий йилнинг 12 август куни “Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 513-сонли Қарори қабул қилинди.
Қарорда, нотариуслар томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат қилувчи тарафлар томонидан автомототранспорт воситаси агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши ва бу ҳақда шартномада акс эттирилиши;
Эндиликда автомототранспорт воситасини агрегат рақамларини ҳужжатларига мослигини текширтириш учун ДЙҲХХга бориш шарт бўлмайди (TRADE-IN шартномаси бундан мустасно), нотариал идоранинг ўзида автомототранспорт воситасини “ягона дарча” тамойили асосида олди-сотди, ҳадя ва ҳ.к. шартномаларини амалга оширилиши мумкин.
Нотариуслар томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ маълумотлар ДЙҲХХ нинг электрон маълумотлар базасига “ягона дарча” тамойили асосида автоматик юборилиши белгиланди.
Шунингдек, мазкур қарор билан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб электр қуввати билан ҳаракатланадиган электр двигателнинг қуввати 4 КвТ ва ундан ортиқ ёки соатига 40 км ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари, яъни электромобилларга алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.
2021 йил 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғималар ундирилмасдан алмаштирилиши, бунда тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштирилади.