Тест режимида

Хабарлар

100 дан ортиқ мевали кўчатлар экилди

Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл ёқаларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида, ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни ширин-шарбат мевалар билан тўлдиради.
Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналарда диёримизни бундан-да обод қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар рўёбга чиқарилмоқда. Ушбу эзгу ишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Ходимлар пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган SOS болалар маҳалласида бўлишиб, у ердаги тарбияланувчилар билан биргаликда кичик боғ яратишди. 100 дан ортиқ мевали кўчатлар экилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати