"100" рақамини ёқтирадиган ҳайдовчи
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани ҳудудида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари А.Чориев ва У.Алимардоновлар тунги хизматни олиб бораётган вақтларида "Дамас" русумли автомобилнинг 75 J 100 CA бўлган давлат рақам белгиси эътиборни тортган. Автомобиль тўхтатилиб текширилганда, давлат рақам белгиси 75 J 100 CA эмас, балки 75 J 125 CA эканлиги, "100" рақами қоғоздан ясалиб ёпиштирилганлиги маълум бўлган ва ҳуқуқбузарга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.
Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.