Тест режимида

Хабарлар

1.14. «Тик баландлик».

Бу белги тик баландликлар олдида ўрнатилади ва ҳайдовчини транспорт воситасининг динамик хусусиятлари, юкли ёки юксизлигига қараб, керакли узатмага улаш, баландликка тўхтамасдан чиқиш кераклигидан огоҳлантиради. Акс ҳолда автомобиль тўхтаб қолиб, ўз оғирлиги билан орқага кетиши мумкин. Нишаблик ва баландлик кетма-кет келадиган бўлса, юқоридаги белгилар 50-100 м масофада эмас, балки бевосита нишаблик ва баландлик олдида ўрнатилади.