Тест режимида

Хабарлар

Бир суткада пиёдалар иштирокида 13 та ҳодиса

2019 йил 24 декабрь куни, яъни бир кунда республикамиз ҳудудида пиёдалар иштирокида ўн учта йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Афсуски, уларнинг аксарияти пиёдалар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар сабабли юзага келган.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, ўйлаб кўрайлик, бир кунда пиёдалар иштирокида 13 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши жуда ҳам ачинарли ҳолдир. Шу жабрдийдалар орасида сиз билан бизнинг яқинларимиз, танишларимиз ҳам бор. Шу 13 та ҳолат сабаб қанчадан-қанча оилаларда янги йил кўтаринкилиги, ҳурсандчилик, болалар кулгуси янграмайди. Бу ҳолатлар жамиятимизга ҳам анчагина зарар етказади. Уларнинг захри тугагунича қанча оилалар ташвишда бўлишади. Шу бизга керакми? Йўқ, албатта. Шундай бўлмаслиги мумкинмиди? Ҳа, мумкин эди. Бунинг учун эса барчамиздан йўлларда ҳаракатланганда озгина хушёр бўлиш, “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий амал қилиш талаб этилади. Бу унчалик ҳам мураккаб  иш эмас.

Азиз пиёдалар! Кириб келаётган янги йил байрамини оила даврасида, ҳурсандчиликда нишонлаш ҳаммамизга насиб этсин. Бир сониялик шошма-шошарлик бир умрлик афсусга сабабчи бўлиб қолмасин, десангиз “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилинг.

 

                     Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати