Тест режимида

Хабарлар

14 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 14 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ ва кундузи 2-4° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистонда 25-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ; Устюртда кечаси ва кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Навоий вилоятида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 1-6° илиқ; чўл ҳудудларда кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Жиззах вилоятида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Сурхондарё вилоятида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим туманларида чанг-тўзон, Фарғона вилоятида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.