"14 январь — Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан "Йўл қоидаси — умр фойдаси" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган 575-сонли Мактабгача таълим ташкилотида "14 январь — Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан "Йўл қоидаси — умр фойдаси" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ, прокуратура ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.
МТТ тарбияланувчилари иштирокидаги ижодий чиқишлар, кўргазмали материаллардан фойдаланган ҳолда ташкил этилган турли ўйинлар билан тадбир қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.
Масъуллар ва меҳмонлар томонидан болаларга эсдалик совғалари ҳам топширилди.