Тошкентда 6 май кунидан 12 майгача 15 363 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилди
Ўтган ҳафта давомида Тошкент йўлларида Йўл ҳаракати қоидалари 15 363 марта бузилганлиги ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан қайд этилди, шулардан 2 799 тасида қоидалар қўпол тарзда бузилган. Қуйидаги жадвалда умумий статистиканинг баъзи рақамлари билан танишиш мумкин.
Транспорт воситасини спиртли ичимлик таъсири остида бошқариш – ҳайдовчи томонидан йўл қўйилган энг хавфли хато ҳисобланади. 2019-йилнинг 6-май кунидан 12-майгача бу каби қоидабузарликлар 27 марта қайд этилди. Бу сафар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси бўйича рўйхатга тушганлар қаторида қуйидаги шахслар жой олди: 43 ёшли Нодир Б. (“Хундай”, давлат рақами 01 701 ЕВА), 41 ёшли Эркин А. (“Чанган”, давлат рақами 01 С 791 ТА), 43 ёшли Михаил Н. (“ИЖ-2125”, давлат рақами 01 О 023 NA), 38 ёшли хоразмлик Сатимбой Ш. (“Нексия”, давлат рақами 90 О 362 LA), 36 ёшли самарқандлик Собиржон Т. (“Нексия”, давлат рақами 95 W 016 FA), 36 ёшли андижонлик Азизбек Н. (“Нексия”, давлат рақами 60 124 ZAA) 39 ёшли Тошкент вилоятилик Ровшан К. (“ГАЗ-31105”, давлат рақами 10 А 077 FA), 30 ёшли Тошкент вилоятилик Евгений М. (“Матиз”, давлат рақами 01 F 869 ZA), 58 ёшли Фарид Я. (“Ласетти”, давлат рақами 01 С 961 JA), 32 ёшли Шахбозмирза М. (“Нексия”, давлат рақами госномер 01 N 828 CB), 27 ёшли Авазбек В. (“Матиз”, давлат рақами 01 U 616 VA), 24 ёшли Бахтиёр М. (“Матиз”, давлат рақами 01 W 542 BA), 19 ёшли Кирилл Т. (“ВАЗ-2198”, давлат рақами 01 Е 248 МА), 48 ёшли Александр А. (“ВАЗ-2109”, давлат рақами 01 Е 240 АВ), 53 ёшли Ярослав Г. (“ГАЗ-24”, давлат рақами 01 М 826 ЕА), 44 ёшли Сергей Г. (“ВАЗ-2106”, давлат рақами 01 В 462 ЕА). Ушбу сатрларни ўқиб турган барчадан спиртли ичимлик таъсири остида автомобилга яқинлашмасликларини ва буни яқинларига ҳам йўл қўймасликларини сўраб қоламиз. Агарда байрам тадбиридан сўнг маст ҳолатда автомобиль сари ҳаракатланаётган ўртоғингизни кўрсангиз, кеч бўлмасидан аввал уни дарҳол тўхтатинг.
Светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаслик билан боғлиқ қоидабузарлик Тошкент шаҳар ЙҲХБ инспекторлари томонидан 150 марта қайд этилди. Эслатиб ўтамиз, мумкин бўлмаган вақтда чорраҳани кесиб ўтиш – нафақат юқоридаги кодекснинг 128-4-моддаси бўйича баённома тузилишига сабаб бўлиши, балки жиддий ЙТҲ туғдириши мумкин.
Транспорт воситасини бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг йўқлиги қайд этилган муддат давомида 286 марта Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси бўйича баённома тузилишига сабаб бўлди. Бу масалага жиддий ёндашишни сўраймиз, калитни ўтолдиргичга жойлашдан олдин барча зарур ҳужжатлар ёнингиздалигини ва уларнинг муддати ўтиб кетмаганлигини текшириб кўринг. Техник кўрикдан ўз вақтида ўтиш ва суғурта полисини янгилаш йўлда ортиқча бош оғриғисиз ҳаракатланишга ёрдам бўлади.
Шу сабабга кўра янги харид қилинган автомобилни ЙҲХБда ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш даркор: 6-май кунидан 12-майгача ҳайдовчилар томонидан бу камчиликка йўл қўйилганига 128 марта гувоҳ бўлинди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси (3-қ.)га мувофиқ, ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқаришлари жарима солинишига ҳамда автомобилни жарима майдончасига тушишига сабаб бўлади. Шу билан бир қаторда транспорт воситаларини ушбу транспортга тегишли бўлмаган қалбаки ёки бошқа услуб билан ўзгартирилган давлат рақамлар билан бошқариш, Кодекснинг юқоридаги моддасига кўра энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади, аммо ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган ишлар натижасида бу каби ҳолатлар ҳафта давомида икки марта учради холос.
Йўлдаги жиддий муаммолардан бири – автомобиль бошқариш вақтида эътибори смартфонларда бўлган ҳайдовчилардир. Автомобиль бошқаруви вақтида телефон орқали сўзлашиш ҳафта давомида 141 марта қайд этилган бўлса, видеомонитордан фойдаланиш – 5 марта қайд этилди.
Транспорт воситасини пиёдалар йўлакчалари бўйлаб бошқариш қоидабузарлиги ҳафта давомида 179 марта қайд этилди. Ушбу қоидабузарлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига мувофиқ солинадиган жарима миқдори ЭКИҲнинг ½ дан 4 бараваригача бўлган миқдорни ташкил этади. Агар ушбу қоидабузарлик бир йил давомида тўрт марта содир этилса, сурункали қоидабузар ҳайдовчилик гувоҳномасидан олти ой муддатга маҳрум бўлади.
Пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳануз учраб турмоқда: ўтган ҳафта давомида бундай ҳолатлар 1 241 марта қайд этилди. Бир жиҳатдан барчамиз пиёда ҳисобланамиз, ҳаттоки машинасини автотураргоҳда қолдирган ҳайдовчилар ҳам. Барчани пиёдалар учун қоидалар билан танишиб чиқишга ва яқинларга (айниқса фарзандларга) етказишга чақирамиз. Бу маълумотлар ҳаёт ва соғлиқни асрашга ёрдам беради.
Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши турли хил йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас. Транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисалари ЙПХ инспекторлари томонидан ҳафта давомида 531 марта қайд этилди. Кичик тўқнашувларнинг айбдорларини Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан тўрт бараваригача жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача бўлган муддатга маҳрум бўлиш кутмоқда.
Ҳайдовчилар, йўловчилар, пиёдалар – йўлда ҳар бирингизни нафақат ҳуқуқингиз, балки мажбуриятларингиз ҳам бордир. Мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидалари билан қайта танишиб боринг ва уларга амал қилинг. Йўлда сизнинг соғлиғингиз ва ҳаётингиз кўпинча ўзингизга боғлиқ бўлади.