Тест режимида

Хабарлар

15 августдан метро фаолияти қайта йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб, Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилади.

Соат 6-00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.