Тест режимида

Хабарлар

15 августдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти, автобуслар ва микроавтобуслар ҳаракатланиши тўлиқ тикланади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, эртага, 15 августдан эътиборан Тошкент шаҳрида жамоат транспортининг барча тури (автобус, метрополитен, йўналишли такси) ҳаракати қайта тикланади.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ 132 та йуналишда 1105 та автобусларни йўналишларга чиқаради. Шунингдек, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимида фаолият юритувчи хусусий корхоналар ҳамда 98 та йўналишда 800 дан ортиқ йўналишли таксилар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус ва микроавтобуслар салонига чиқарилмайди.