Тест режимида

Хабарлар

2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади

Жорий йилнинг 25 март куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 148-сон қарори тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади.