Тест режимида

Хабарлар

22 яшар йигит автомашинаси ўриндиғи тагига...

Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 19:00 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 2-батальон ЙПХ инспекторлари А.Химматов, З.Кушбоев, Кинология хизмати ходими Б.Жураев хамда ППХБ ходимлари Э.Кучкоров, И.Кабуловлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 1998 й.т. Э.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль салони олди ўриндиғи тагидан оқ целофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Э.К. ва топилган модда Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати