Тест режимида

Хабарлар

22 яшар йигит бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси тўхтатилиб текширилганда...

Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 14:15 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-батальон сафарбар гуруҳ командири Д.Турсунов, Кинология ходими Б.Абдуллаев, ППХБ ходими А.Тўйчиевлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 1998 й.т. Н.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль салонидаги кулдон ичидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Н.А. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати