22 сентябрь - жаҳон миқёсида "Автомобилсиз кун"
22 сентябрь - жаҳон миқёсида "Автомобилсиз кун" сифатида белгиланган. Ҳайдовчилар ушбу кунда автомобиль ва мотоцикллардан фойдаланмасдан, соғлом турмуш тарзини танлаб, режа қилган манзилларига велосипед ёки пиёда боришга ҳаракат қилишади.
Ушбу кунда соғлом турмуш тарзи бир мақсад бўлса, ҳеч бўлмаса бир кун ҳавони заҳарли газлардан тозалаш яна бир мақсад ҳисобланади.
Юртимизда ҳам ушбу кунда айрим фуқароларимиз автомобиль ёки мотоцикллардан фойдаланмасдан, пиёда ва велосипедда ҳаракатланиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳам бир кун автомобилсиз ҳаракатланишни, соғлом турмуш тарзини танлашни тавсия қилишмоқда.
Қашқадарё вилоятида ҳам "Автомобилсиз кун" тадбири кенг қамровда давом этиб, тадбирда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишмоқда.