Тест режимида

Хабарлар

22 ёшли йўловчининг ёнидан 3 дона тақиқланган "Регапен" таблеткалари топилди

2022 йил 7 июль куни соат 00:10 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Икромов ва М.Пўлатовлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 2000 йилда туғилган К.М. кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу йўловчига тегишли бўлган сумканинг ички чўнтагидан 3 дона ”Регапен” номли психотроп дори таблеткалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро К.М. Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...