Тест режимида

Хабарлар

23 май куни республикамизда 98 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари автомобиль бошқарганлиги аниқланди

Бугун, 2025 йил 23 май куни республикамиз ҳудуди бўйлаб олиб борилган назорат-рейд тадбирлари давомида 98 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

Биргина Самарқанд вилоятида 64 та шундай ҳолат қайд этилди, бу эса вазиятнинг жиддийлигини янада тасдиқлайди.

Эртага, "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида ЙПХ ходимлари мактаблар атрофида назоратни янада кучайтириб, вояга етмаганлар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.

Барчамизнинг асосий вазифамиз — ёшларнинг хавфсизлигини таъминлаш.

Барча ота-оналардан вояга етмаган, ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини, уларни назоратсиз қолдирмасликларини сўраймиз.