Тест режимида

Хабарлар

24 яшар йигит бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина салонидан...

Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 00:05 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Ўзбекистон” блок-постида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4-батальон ЙПХ инспектори А.Жўраев, Кинология ходими Н.Нурматов, ППХБ ходимлари Т.Мирзалиев, Д.Толиповлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 1996 й.т. С.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль салонидан 1 дона “Тропикамид”, 2 дона “Лирика”, 1 дона “Селофен” номли психотропик дори таблеткалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи С.С. ва топилган моддалар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати