Тест режимида

Хабарлар

250 килограмм рангли металларни мунтазам ЙПХ масканидан ноқонуний олиб ўтаётган ҳайдовчи тўхтатилди

2020 йил 25 октябр куни соат 23:40 ларда Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи фуқаро Нексия русумли транспорт воситасида Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган “Ширинбулоқ” ЙПХ масканидан ўтаётган вақтида шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант Т.Собиров томонидан тўхтатилди.  

Автомашина белгиланган тартибда соҳавий хизмат вакиллари билан ҳамкорликда текширилганида ҳайдовчи транспорт воситаси салони ва юкхонасида 250 кг миқдордаги рангли металларни ҳеч бир ҳужжатларсиз ноқонуний равишда олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда “Зарбдор ойлиги” доирасидаги ҳамкорликдаги ишлар республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати