3 май - Жаҳон матбуот эркинлиги куни
БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келинади.
Матбуот эркинлиги - сўз, шахс, виждон эркинлиги сингари сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлиб, матбуотнинг эркин фаолият кўрсатишини, кишиларнинг матбуотда ўз фикр ва туйғуларини тўсиқларсиз ифода эта олишини ифодалайди.
Матбуот эркинлиги — матбуотнинг моҳиятини, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилайди. Сиёсий жиҳатдан Матбуот эркинлиги демократия куринишларидан биридир.
ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати республикамизда матбуот эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилаётган соҳа вакилларини ушбу кун билан муборакбод этади.