4-7 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йилнинг 4-7 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:
- 4 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;
- 5-6 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
5 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва 6 февраль куни республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. 7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Тоғли ҳудудларда 6-7 февраль кунларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан об-ҳаво шароитини инобатга олиб, йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўраймиз.