Тест режимида

Хабарлар

Жорий йил 4 май кунидан ДЙҲХХ айрим бўлим-бўлинма-гуруҳлари ўз иш фаолиятларини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 24 март кунидан ҳудудий ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, маъмурий амалиёт бўлим-бўлинма-гуруҳлари ҳамда автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолияти вақтинча иш фаолияти тўхтатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ—5978-сон “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, доирасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирининг олдини олиш ҳамда тадбиркорлик ва хўжалик субъектларини қўллаб қувватлаш учун, Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги йиғилишининг 21-сон баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 4 май кунидан барча ҳудудий ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, маъмурий амалиёт бўлим-бўлинма-гуруҳлари ҳамда автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича ўз иш фаолиятларини бошлади.

Бунда фуқароларни қабул қилишда уларнинг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинишларига, ижтимоий масофани сақлашларига яни 2 метр оралиқ бўлишига, ниқоблар тақилганлигига алоҳида этибор берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати