Тест режимида

Хабарлар

48 соат ичида ДЙҲХХнинг Маъмурий амалиёт базасига келиб тушмаган қоидабузарлик бекор бўлади

28.10.2024 йил кунидаги "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-985-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида батафсил.

Эндиликда, Йўл ҳаракати коидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида карор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга (ДЙҲХХнинг автоматлаштирилган ахборот марказига) йўл ҳаракати коидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий хукукбузарлик тўғрисидаги иш ушбу Кодекснинг 271 моддасига мувофик тугатилади.