5 ёки 10 дақиқа манзилга кеч бориш, ҳеч қачон етиб бора олмасликдан кўра яхши албатта
ОАВлар орқали ҳар куни республикамизнинг қайсидир ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақидаги хабарга кўзимиз тушади.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида кимдир вафот этгани ёки тан жароҳати олганлигини эшитамизу, лекин яна бир инсон бу дунёни бевақт тарк этгани ҳақида чуқур ўйлаб кўрмаймиз.
Тўғри, у инсон бизга бегона балки, аммо ўша инсон ҳам кимнингдир отаси ёки онаси, акаси ёки укаси, ширин бир фарзанди бўлади.
Ҳайдовчиларга қилинаётган қатор мурожаатлар, ОАВлар орқали эълон қилиб борилаётган ЙТҲлар ҳам айрим қоидабузарларга зиғирча таъсир қилмайди. Сурхондарё вилояти ҳайдовчилари мисолида кўришимиз мумкин. Йўловчилар тўла автомобилда ҳаракатланаётган ҳайдовчи транспорт воситасининг давлат рақам белгиларини "диск" билан тўсиб олган. Бундан қандай мақсад кўзланганлигини барчамиз жуда яхши биламиз. Тезлик ЙТҲларнинг асосий сабабларидан бири эканлигини ҳам яхши биламиз. Ҳайдовчининг ўзи ҳам буни билади. Аммо амал қилмайди. Нафақат ўзининг, балки йўловчиларнинг ҳам ҳаётини хавф остига қўйиб, "радардан яшириндим" деб, тезликни меъёридан оширади. "Кўза эса кунда эмас, кунида синади."
5 ёки 10 дақиқа, майли 30 дақиқа манзилга кеч етиб боринг. Лекин соғ-саломат, тинч ва хотиржам етиб борган яхши эмасми?
Хулоса ўзингиздан.