5 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 5 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда, айрим жойларда шамолнинг кучайиши 25-30 м/с гасҳа етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда, айрим жойларда шамолнинг кучайиши 25-30 м/с гасҳа етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда, айрим жойларда шамолнинг кучайиши 25-30 м/с гасҳа етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин, Қашқадарё вилоятида шамолнинг кучайиши 25-30 м/с гасҳа етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 14-19° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.