5 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, эртага, 5 октябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 20-22° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, Устюртда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 23-28° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.