7 ёшгача бўлган болаларни хавфли ташиш бўйича 170 та қоидабузарлик аниқланди
Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг 1-12 май кунлари давомида 7 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, қоидаларга зид равишда мактабгача таълим муассасаларига ташиш билан боғлиқ 170 та ҳолат аниқланди.
Барча ота-оналардан фарзандларининг ҳаёти ва саломатлигига эътиборсиз бўлмасликларини сўраймиз!