Тест режимида

Хабарлар

7 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 7 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, туман тушади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғмир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғмир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғмир ёғади, туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.