8 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат 35-40°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42° гача бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 37-39° гача исийди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.