Тест режимида

Хабарлар

9 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати 10-12° га пасайиши кутилмоқда.
9-11 октябрда кундуз кунлари ҳарорат 10-13° илиқни, 10-11 октябрда кечалари 2-5° илиқни ташкил этади. Шимолда 9-10 октябрда кечалари баъзи жойларда 0-3° совуққача бўлади.
9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.
9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.