Тест режимида

Хабарлар

Қонун барча учун баробар...

Жорий йилнинг 12 февраль куни Телеграмм ижтимоий тармоғининг “MILITSIYA UZB” каналида “Бектемир постида милиция ходимларимиз ўзининг шахсий автомобилида ҳаммага ўрнак бўлиш ўрнига қарама-қарши қўйиб қўйган. Қонун хамма учун баробар ҳурматли ходимлар” сарлавҳаси остида видеотасвир эълон қилинган эди.

Жорий йилнинг 12 февраль куни 1974 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида яшовчи, Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи ўринбосари Б.Р. “Нексия 3” русумли 01 Р 074 ВВ давлат рақам белгили транспорт воситасини бошқариб келиб Бектемир туманида жойлашган “Олтинтопган” тўсиқ пости ёнида қатнов қисмига нисбатан қарама-қарши ҳаракатланиб транспорт воситасини тўхтатган.

Ҳайдовчи Б.Р.га нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХБ катта инспектори Э.Азимбаев томонидан содир этган қоидабузарлиги бўйича ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қонун барча учун баробардир!

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати