Тест режимида

Хабарлар

Қаерда бўлмайлик ҳаракат хавфсизлигини таъминлаймиз

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига хизматга жалб этилган Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати ходимлари бу ердаги қурилиш ва таъмирлаш ишларида иштирок этаётган техникаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминламоқдалар. Шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимлари ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашган ҳолда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари борасида уларга тушунтириш ишлари олиб бориб, ҳайдовчиларнинг спиртли ичимлик таъсирида транспорт воситасини бошқармасликлари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар. Асосий мақсад ҳаракат иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашдир. Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари ҳам янги Сардоба бунёд этилишида ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати