Ҳаётимизни афсус ва надоматга тўлдирмайлик. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этайлик
Ёз фасли иссиқ ва кунлари узун, бу вақтда ҳар бир кишининг уйқуси келади. Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳайдовчиларни янада ҳушёрликка чорлаш мақсадида махсус буклетлар тарқатилмоқда.
Бунда асосий эътибор ҳушёрликка қаратилган бўлиб, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузган ҳолатдаги аянчли тасвирлар ҳам, қоидалар тўғри бажарилгандаги ижобий кўринишлар ҳам ўз аксини топган. Ушбу буклетларда қоидалар тўғри бажарилганда ҳаётнинг нечоғли ширин ва мусаффо эканлигини, агар акси бўлса, яъни меъёрларга амал қилинмаса, умрнинг қанчалик аччиқ қисматига рўбарў келиш мумкинлигини эслатади.
Азиз ҳайдовчилар, қоидаларни бузманг. Бу бир умр афсус қилишдек оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бир марта бериладиган қисқа ҳаётимизни афсус ва надоматга тўлдирмай, уни эзгу ва хайрли ишларга бахш этайлик. Ана шунинг ўзи ҳам энг олийжаноб фазилатдир.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати