Тест режимида

Хабарлар

Аёвсиз тун қаҳрамонлари

Республикамиз бўйлаб ёғган қор ва ҳаво ҳароритининг кескин тушиб кетиши автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлишига сабаб бўлди. Ҳудудий ЙҲХБ ҳамда йўлга масъул ходимлар музламаларни эритиш, йўлларни қордан тозалаш, йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсиз ҳаракатланишларини таъминлаш мақсадида узлуксиз хизмат олиб боришмоқда.

Ҳаво ҳарорати паст бўлганлигига қарамай, хизматни узлуксиз олиб бораётган, фуқаролар саломатлиги йўлида меҳнат қилаётган ходимларга миннатдорчилик билдирамиз.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, оралиқ масофани сақлаб, белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати